Бешикдан фойдаланишда тиббий қоидаларга амал қилиш шарт (+видео)
Бешик — асрлар давомида ўзбек оилаларининг ажралмас қисми бўлиб келган. Аммо бугун айрим мутахассислар чақалоқни узоқ вақт бешикда бир ҳолатда ётқизиш боланинг ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтмоқда. Шунингдек, болалар оромкурсиси ва юрар курсилар ҳам! Хўш, бешик ва мазкур ўриндиқлар ростдан ҳам хавфлими? Ёки, улардан тўғри фойдаланишимизда муаммолар борми?
Чақалоқ ҳаётининг дастлабки ойларида унинг суяк ва бўғимлари ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Шу даврда боланинг қандай ҳолатда ётиши, эркин ҳаракатланиши ва танасига қандай босим тушиши унинг жисмоний ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.
Айниқса, боланинг табиий ҳаракатларини чеклаш масаласи бугун мутахассислар орасида жиддий муҳокама қилинмоқда. Чунки ҳаракат фақат мушакларни эмас, балки бўғимлар ва умуртқа тизимининг ривожланишига ҳам таъсир қилади.
Шу ўринда энг муҳим савол туғилади: миллий анъана сифатида асрлар давомида қўлланиб келинган бешикдан қандай қилиб бола саломатлигига зарар етказмасдан фойдаланиш мумкин? Ёки айрим ҳолатларда ундан воз кечиш керакми?
Бу борада ортопед шифокорнинг тавсиялари ота-оналар учун айниқса муҳим.
Моҳичеҳра Эшмирзаева, Ойбек Давронов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА