Айни дамда сўлим гўшаларда жойлашган оромгоҳлар болажонларнинг шўх шодон кулгисига тўла. Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жойлашган “Бешбулоқ” ёзги болалар оромгоҳида вилоятнинг барча туманларидан келган болалар мириқиб дам олмоқда.

Оромгоҳ мавсум давомида ҳар бир навбатда 260 нафар болани ўз бағрига олмоқда. Баланд тоғлар бағрида жойлашган оромгоҳда болажонлар учун барча шароитлар яратилган. Дам олиш мобайнида ўз соҳасининг тажрибали мутахассислари бўлган тарбиячилар томонидан турли танловлар, мусобақалар ўтказилмоқда. Шунингдек, кўнгилочар шоулар, концерт дастурлари, қўғирчоқ театри ва цирк томошалари ҳам болажонларга бир олам қувонч бағишламоқда.      

[gallery-12782]

Оромгоҳда дам олувчиларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни спортга ошно қилиш мақсадида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида шахмат-шашка, стол тенниси, волейбол, футбол мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бундан ташқари, рассомчилик тўгараклари, чет тиллари бўйича ташкил этилган курсларда ҳам болажонлар фаол иштирок этяпти.

“Ёш китобхон”, “Мен севган асар” танловлари эса дам олувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.  

Маълумот ўрнида, 2023 йил соғломлаштириш мавсуми 4 навбатдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири 12 кундан давом этади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бешбулоқ” ёзги болалар оромгоҳидан фоторепортаж