Юртимизда Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга татбиқ этилаётган “Беш муҳим ташаббус” лойиҳаси ёшлар маънавияти ва дунёқарашини бойитиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳамда иқтидорини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу доирада Гулистон давлат университети Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан тўртинчи ташаббус — китобхонлик маданиятини юксалтиришга бағишланган “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. 

Саволлар асосан ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари ҳамда бадиий асарлардан тузилиб, талабаларнинг билим савияси, фикрлаш доираси ва жамоада ишлаш кўникмалари синовдан ўтказилди.

Тадбирда Гулистон давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор Муҳсин Ҳожиев ҳам иштирок этди. У ўз нутқида мамлакатимизда, жумладан, университетда беш ташаббус доирасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб, жумладан шундай деди:

– "Беш муҳим ташаббус" лойиҳаси ёшларимизнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, маънавий дунёқарашини бойитиш ва иқтидорини намоён этишда муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, талабалар орасида китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган ташаббуслар тобора оммалашиб бормоқда. Яқин кунларда университетимизда замонавий Ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилади. Бу сиз, азиз талабалар, учун катта имкониятдир, – дея таъкидлади.

Интеллектуал беллашув талабаларнинг адабиётга қизиқишини оширди, шу билан бирга ижодкорлик, танқидий фикрлаш ва жамоавий иш кўникмаларини мустаҳкамлади.

Гулистон давлат университетида “Беш муҳим ташаббус” доирасидаги лойиҳалар изчил давом этмоқда. Улар талабаларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, спорт ва санъатга қизиқишини кенгайтириш, ахборот технологиялари бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда ёшларнинг қизиқишларига мос ижтимоий майдон яратишга хизмат қилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш муҳим ташаббус” лойиҳаси ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилмоқда