
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани “Оби ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган гидропоника усулидаги иссиқхона йиллига 800 тонна маҳсулот етиштириш қувватига эга.
Мазкур иссиқхона 2021 йилнинг октябрь ойида инвестиция лойиҳаси асосида “Sifatli g’isht” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган. Бу ердаги барча жараён Туркиядан келтирилган замонавий технологиялар ёрдамида бажарилади.
[gallery-6376]
Лойиҳа самарасида 60 нафарга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.
Айни пайтда иссиқхонада етиштирилган помидор Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари, қўшни вилоятларга ҳам шартнома асосида етказиб берилмоқда. Шунингдек, яқин кунларда Россия давлатига илк экспорт амалга оширилади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат),ЎзА