Германиянинг “ost-ausschuss.de” нашри ёзишича, Берлин шаҳрида 100 дан ортиқ етакчи юридик ва консалтинг компания вакиллари ҳамда хусусий сектор раҳбарлари иштирокида “Ўзбекистон ҳуқуқ куни” – “Uzbek Law Day” форуми ўтказилди.

Мамлакатимизнинг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов юртимизда сўнгги йилларда қулай сармоявий муҳит яратиш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил сўз юритиб, инвестициянинг ҳимояланганлик даражасини аниқ мисоллар асосида тақдим этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов инвесторлар, тадбиркорлар учун яратилган қулай шароит хусусида атрофлича маълумот берди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон саноати, тўқимачилик, электротехника саноати каби тармоқлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, амалдаги ва истиқболли инвестиция лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, инфратузилмани модернизация қилиш, яшил энергетикани ривожлантириш ва халқаро капитални жалб қилиш учун эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва ривожлантириш тенденцияси таҳлил қилинди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Берлинда “Ўзбекистон ҳуқуқ куни” форуми бўлиб ўтди