Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги Бинокор маҳалласида истиқомат қилувчи 18 ёшли Севинч Жумабоева адаптив спортда қўлга киритган кетма-кет ғалабалари орқали ҳаётга бўлган муносабатини бутунлай ўзгартирди.

Болалигидан ногиронлиги туфайли кўп йиллар давомида уйдан чиқмай яшаган Севинч учун спорт ҳақиқий умид ва эркинлик эшигини очди.

Сўнгги йилларда юртимизда имконияти чекланганлар спортини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент ташаббуслари ва махсус дастурлар доирасида улар учун замонавий шароитлар яратилмоқда. Иншоотларга эркин кириш, махсус жиҳозлар билан таъминлаш, тажрибали мураббийлар ёрдами. Бу янгича имкониятлар Севинч тақдирида ҳам туб бурилиш ясади.

– Қизимга 18 йил давомида ўзим қарадим. Илгари спорт ҳақида ўйлаш ҳам қийин эди. Биринчи мусобақада ғалаба қозонганида ҳам ҳайратландим, ҳам ҳаяжонландим. Бу даражада натижа кўрсатишини умуман кутмаган эдим, – дея хотирлайди онаси Малика Жумабоева.

Ҳозир Севинч ҳар куни спорт залида машғулот ўтказади. У ядро улоқтиришда маҳоратини ошириб, турли беллашувларда иштирок этмоқда. Дастлаб спортга қизиқмаганини у самимий тан олади:

– Мени пара енгил атлетикага таклиф қилишганида, қизиқишим паст эди. Аммо кетма-кет ғалабалар ўзимга бўлган ишончни кучайтирди. Айни пайтда  навбатдаги мусобақага пухта тайёргарлик кўряпман, – дейди Севинч.

Унинг ҳаётидаги энг катта ўзгаришлардан бири — мустақил ҳаракатланиш имкониятидир.

– Менга замонавий электрон аравача берилди. Энди ёрдамсиз ҳам кўчага чиқиб, машғулотларга бора оламан, – дейди у қувонч билан.

Дарҳақиқат,  имконият ва ишонч берилса,  инсон ўз салоҳиятини тўла рўёбга чиқара олади.  Бунга Севинчнинг ҳаёт, тақдири яққол мисолдир.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Берилган имконият ва имтиёзлардан куч олган қиз