Ҳар йили дунёда 14 ноябрь – Халқаро диабетга қарши кураш куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Бундан кўзланган мақсад касалликка қарши курашиш бўйича тиббий-профилактик ишларни янада кучайтириш, аҳолининг бу борадаги билим ва маданиятини ошириш, касалликни аниқлаш ва даволаш самарадорлигини оширишдир.

Қандли диабет юртимиз аҳолиси орасида кенг тарқалган касалликлардан бири. Ушбу касалликнинг олдини олиш ва даволаш борасида республикамизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши жамоаси академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалида даволанаётган болалардан хабар олишди. 

– Ўғлимни ҳар йили даволатиб келаман, – дейди ота-оналардан бири. – Инсон ўз соғлиғига эътиборли бўлиб, шифокорларга тез-тез мурожаат қилиб, вақтида даволаниб турса, ҳар қандай касалликдан бутунлай соғайиш имконияти бор. Бугун болажонларни йўқлаб келган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши жамоасига миннатдорчилик билдираман. 

Тадбир давомида болажонларга шодлик улашиш мақсадида турли ўйинчоқлар совға қилинди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бемор болаларга шодлик улашилди