Истакларнинг имкониятларга мос келмаслиги сарҳисобда кўринади деганларидек, Сербиянинг Белград шаҳрида паёнига етган 21-жаҳон чемпионати Ўзбекистон бокс терма жамоасининг умумий холатини бутун буйи-басти билан намойиш этди.

Очиғи, бундай бўлишини кутмагандик. Ўзбек боксчиларининг Белград рингларида эркин ҳаракатланишига нимадир етишмаётгандек, нимадир истеъдодли спортчиларимизга ҳалақит бераётгандек, қандайдир кўринмас қўллар уларнинг шиддатини сусайтириб тургандек тасаввур уйғотди.

Бевосита жанглар хусусида сўз юритадиган бўлсак, 48 килограммда фаолияти мобайнида доимий тарзда ҳамюртимиз Хасанбой Дўсматовга ютқазиб келган қозоғистонлик Темиртас Жусуповнинг ҳеч бир босқичда катта тўсиққа дуч келмасдан олтин медалга сазовор бўлди. Агарки, терма жамоа мураббийлар штабида спортчиларни вазнларга тақсимлашда уларнинг имконияти тўғри баҳоланиб, ҳар бир боксчи у Хасанбой бўладими, Шахрамми ўз вазнида қатнашганида Белград рингидаги сўнгги вазият умуман бошқача кўриниш олиши эҳтимолдан йироқ эмасди.

Худди шунингдек, бошқа спортчиларимизнинг вазнларидаги ҳолати ва тактик-техник ҳаракати чуқур таҳлил этилиб, ёндошилганида Ўзбекистон боксчилари Белград рингларида бошқачароқ кўриниш бериши мумкин эди, балки.

Мамлакатимиз боксчиларининг 2016 йилдан эътиборан жаҳон ва қитъа чемпионатларидаги, Олимпия ва Осиё ўйинларидаги ғалабали одимларининг бош сабабчиси бўлган терма жамоамиз бош мураббийи Марат Қурбонов етакчилигидаги мутахссисларнинг улкан хизматларини эътироф этган ҳолда авлодлар алмашинуви кечаётган Ўзбекистон терма жамоасида жиддий ислоҳотларни амалга ошириш фурсати келганлигини Белград “жанг”лари яққолроқ кўрсатиб берди.

Токио олимпиадасида нафақат боксчиларимиз жамоасини, балки бутун бошли Ўзбекистон спорт делегациясининг шаънини ишончли ҳимоя қила олган Баҳодир Жалолов каби Абдумалик Халаков ва Мадиёр Саидраҳимов Белграддаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон бокс мактабининг орини мардонавор ҳимоя қилиши ярим финал остонасида тобора ойдинлашиб қолганда минг-минглаб Ўзбек бокс мухлислари бу орзунинг амалга ошишига ишонганди. Лекин ёш спортчиларимизнинг кумуш ва бронзаси олтинга айланмаганлиги истакларнинг имкониятларимизга мос эмаслигини кўрсатиб қўйди.

Лекин шундай бўлса-да, Халаков ва Саидраҳимов том маънода бугунги Ўзбекистон боксининг азалий ғолиблик анъаналарининг ҳақиқий давомчилари, Ватанимизнинг ғурурли спортчилари, бугунги ёшларнинг шижоатли етакчилари эканлигини таъкидлаган ҳолда, жаҳон чемпионатида ўз қудрати даражасида қатнашолмаган, баъзи вазиятларда рефереларнинг “сийлови”га учраган истеъдодли чарм қулқоп усталаримиз Мужибулло Турсунов, Асадхўжа Муйдинхўжаев, Сиджамшид Жафаров, Одилжон Асланов, Нодирбек Мирзаҳмедов, Лазизбек Муллажоновларнинг Сербия рингидаги ҳаракатлари жаҳон чемпионатининг безаги бўлди, дейиш мумкин. Айниқса, Белград баҳсларида олимпия ва жаҳон чемпионтларининг афсонаси сифатида қатнашган Хасанбой Дўстамов, Шаҳрам Ғиёсов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзахалиловнинг борлиги мусобақа нуфузини белгилашда муҳим омил бўлганлигини айтиб ўтиш лозим, албатта.

Сербияда ўтган жаҳон чемпионати тарихга айланди. Умумий ҳисоб-китобларга кўра, 3 та олтин, 2 та бронза билан Куба терма жамоаси 1-ўринни, 2 тадан олтин ва кумуш, 1 та бронза эвазига қозоғистонликлар 2-ўринни, 2 тадан олтин ҳамда кумуш медаль қўлга киртиган АҚШ вакиллари кучли учликка якун ясаган бўлса, улардан кейинги пағоналарни Япония(2 та олтин), Россия, Франция, Озарбайжон, Украина боксчилари эгаллашди.

Мамлакатимиз бокс терма жамоаси 1 тадан кумуш ва бронза билан Италия, Беларусь ва Арманистон қаторида кучли ўнталикдан ўрин олди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, қайсидир спорт турларида юртимиз вакиллари илк босқичдаёқ тамошабинлар сафига чиқиб кетаётган вазиятда боксчиларимиз 105 та мамлакатнинг 650 нафар атрофидаги спортчилари орасида умумжамоа ҳисобида кучли ўнликка кўтарилиши, “Ўзбек йўлбарсалари”нинг деярли барчаси (Шохжаҳон Абдуллаевдан ташқари) илк босқичдаги жангларини ғалаба билан ўтказиб, 1/4 босқичгача етиб борганлиги, чемпионатда Дўсматов ва қоғоғистонлик Бобосинов учрашуви биринчи учрашувдаёқ чемпионатнинг финал жанги тарзда ўтганлиги, Халаковнинг Белград рингларидаги “ўзбекона сальтоси” ўтмишга айланаётган 21-жаҳон чемпионати биз учун қониқарли якунланганлигини кўрсатмоқда.

- Ҳар бир жаҳон чемпионатига йиллар давомида тайёргарлик кўрилади. Ачинарлиси, кейинги йилларда бизда фақат биринчи ракамли спортчиларга асосий эътибор қаратилиб келинди. Заҳира таркиби фақат заҳира бўлиб қолаверди. Улар йиллар мобайнида асосий таркибга ўтмади. Сербиядаги жаҳон чемпионатида кўпчилик жамоаларнинг асосини ёш спортчилар ташкил килди. Украина, Белорусь, АҚШ, Россия ва Қозогистон терма жамоаларнинг асоси ёш боксчилардан иборат бўлди. Бу натижаларда ҳам акс этди. Яна бир эътиборли ҳолат, терма жамоамиз аъзолари чемпионатдаги жанглар жараёнида функционал жиҳатдан ва тактик усулларни қўллашда ва уларни ривожлантиришда сусткашликка йўл қўйишди. Бу, техник-тактик ва функционал тайёргарлигимиз, руҳий мувозанатни такомиллаштириш борасида анча меҳнат қилишимиз кераклигини кўрсатмоқда, - дейди бокс бўйича тажрибали мутахассис, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Ҳамид Тангрибергенов.

Якунланган чемпионат хусусида барчада турфа фикр, ҳар хил қарашлар бор. Аммо, ҳақиқат фикрлар қарама-қаршилигида қарор топади деганларидек, боксчиларимизнинг Сербия мусобақаларидаги иштироки хусусидаги сўнгги хулосаларни тажрибали мутахассислар, мураббийлар айтишади, кейинги чемпионатларга тайёргарлик режаларини бундан-да пўхтароқ ишлаб чиқишади, деган умиддамиз.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисида халқимизга, жаҳон майдонларида Ватанимиз байроғини баланд кўтараётган матонатли спортчиларимизга, кенг жамоатчиликка йўллаган мурожаатида таъкидлаганларидек, “бугун замон жуда тез, мислсиз шиддат билан ўзгармоқда. Шунинг учун биз ислоҳотларимиз суръатини асло пасайтирмасдан, фақат олдинга боришимиз, ҳар бир соат, ҳар бир кундан унумли фойдаланишимиз керак. Чунки, Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари айтганларидек, “Ким вақтини зое кетказса, вақт унинг душманига айланади”.

Шу маънода, кейинги йили Хитойда ўтадиган ёзги Осиё ўйинларида, яна уч йилдан сўнг Париж майдонларида кечадиган ёзги олимпия ўйинларида Ватанимиз боксчиларининг муносиб натижаларга эришишига керакли замин тайёрлаш учун ҳам Ўзбекистон боксидаги истиқболли режаларни бугундан бошламоқ лозим. Зеро вақт, имконият бизни кутиб турмайди.

Энг асосийси, ўтган йиллар мобайнида жисмоний тарбия ва спортни, хусусан боксни ривожлантириш борасида амалга оширилган кенг кўламли изланишлар, қабул қилинган қарор ва дастурлар, “Йўл харита”лари, олиб борилган тизимли саъйи-ҳаракатлар туфайли мамлакатимизда ҳар томонлама салоҳиятли ёш боксчилар авлоди етишиб чиқди.

Ўзбекистон бокс федерациясида ёш спортчиларни тайёрлаш, саралаш тизими самарали фаолият кўрсатмоқда. Иқтидорли боксчиларни нуфузли мусобақаларга тайёрлайдиган мукаммал малакага эга бўлган мураббий-мутахассислар заҳираси яратилган. Ва энг муҳими, давлатимиз томонидан нуфузли мусобақаларга тайёргарлик машғулотларини ўтказиш, иштирок этиш, спортчи ва мураббийларни ижтимоий ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида барча шарт-шароитлар яратилганки, бундан унумли фойдаланмаслик эса мумкин эмас, назаримизда.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белград баҳслари Ўзбекистон бокси ислоҳотлар остонасида эканлигини кўрсатди