Бельгияда улкан туxум барак тайёрланди
Бельгиянинг Мальмеди шаҳрида бугун ғаройиб нонушта тайёрланди. Фестиваль иштирокчилари 7 200 дона тухумдан улкан қуймоқ пиширди. Тўрт метрли идишда очиқ олов устида тайёрланган таомга бекон, кўкат ва зиравор қўшилди.
Кўнгиллилар қуймоқни махсус узун кафтгир билан аралаштириб, тайёр бўлган қисмини шаҳар аҳолиси ва сайёҳларга улашаверди. Шу тариқа ноёб таом анжуман безагига айланиб, юзлаб меҳмонларни дастурхон атрофида жамлади.
Мальмеди фестивалига 1996 йил асос солинган. 30 йилдан бери давом этаётган анъана ҳар йили маҳаллий аҳоли билан бирга шаҳарга келган сайёҳларни ҳам чорлайди. Бу йилги тадбир юбилейлиги билан ҳам аҳамиятли.
Мусулмон Зиё, ЎзА