Тошкент туманида белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини тўккан фуқаронинг транспорт воситаси мусодара қилинади. Фуқаро ҳаракатни аввал ҳам содир этганлиги учун жаримага тортилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент туманининг Қорасарой маҳалласидан оқиб ўтувчи сув бўйига қурилиш чиқиндилари тўкиб кетилган. Ҳолат ушбу ҳудуддаги хонадонлардан бирига ўрнатилган кузатув камерасига муҳрланган.  

Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор экологик суриштирув ишлари натижасида туманнинг Қорасарой МФЙ, Истиқлол кўчасида яшовчи фуқаро A.Т. "Зил" (давлат рақами "10 Д 781 ЛA" бўлган) русумли юк автотранспортида қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга тўкканлиги аниқланган.

Қайд этилишича, A.Т. аввал ҳам шундай ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун унга нисбатан, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробарида — 1 млн 650 минг сўм жарима қўлланилган.  

Аммо бу огоҳлантиришдан тўғри хулоса чиқармаган фуқаро орадан 8 кун ўтиб, онгли равишда яна шундай ҳуқуқбузарликни содир этган.

Маълумот учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91Прим 1-моддасида ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан сўнг бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиниши белгилаб қўйилган.

Шунга асосан, айни дамда A.Т.нинг транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган бўлиб, мусодара қилиниши юзасидан тўпланган ҳужжатлар даъво аризаси билан судга киритилмоқда.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/I1LXwT0cKtQ" title="Белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини тўккан фуқаро машинаси мусодара қилинади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

М.Эшмирзаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белгиланмаган жойга қурилиш чиқиндиларини тўккан фуқаро машинаси мусодара қилинади (+видео)