Новқа – Ойқор тоғларининг этакларида жойлашган қишлоқ.

Новқа – Ойқор тоғларининг этакларида жойлашган қишлоқ. Бахмал туманидаги бу гўша аҳолиси “Беш бармоқ” деб номланадиган булоқдан сув ичади. Булоқ суви баракали. Сабаби у катта бир қишлоқни нафақат ичимлик суви, балки экинлари ва чорва молларини оби-ҳаёт билан таъминлайди. 

Булоқ суви аҳолига икки хил тартибда етказиб, тақсимлаб берилади. Сувининг асосий қисми ариқларда маҳаллалардаги экинларни суғориш ва бошқа мақсадлар учун йўналтирилади. Мироблар томонидан оқар сув бир маҳаллага берилганда бошқасида бир муддат сув бўлмай туради. Сувнинг маълум бир қисми эса махсус қувурлар орқали қишлоқ бўйлаб тарқалади. Бу қувурларга уланган хонадонлар эса доимий ичимлик сувига эга.

4.JPG

Қишлоқ аҳолиси сони ортган сари сувга бўлган талаб ҳам ошиб боради. Шу ҳаётий эҳтиёж сабаб, тўрт-беш йил олдин “Беш бармоқ” булоғи сувининг тақсимотида тартиб бузилгандай бўлди. Маҳалласига оқар сув кутилган муддатда келавермаган баъзи инсонлар ичимлик суви учун мўлжалланган асосий қувурни ўзбошимчалик билан тешиб сув чиқара бошлади. Кўп ўтмай бундайлар сони жуда кўпайиб кетди, оқибатда қишлоқнинг четроқ ҳудудларида яшайдиган аҳоли ичимлик сувидан узилиб қолди.

Бу ўринда экини кам сув ичаётганидан кутилган ҳосилни ололмайман, деб хавотирга тушиб сувдан ўғринча фойдаланган истеъмолчини қоралаш, ёки оқлаш ниятида эмасмиз. Шунчаки, оддий бир тартибнинг бузилиши бошқаларнинг манфаатларини чеклаганини айтмоқчимиз. Икки-уч йил олдин Новқа қишлоғида ичимлик суви билан боғлиқ бу муаммо имкон қадар бартараф этилди. Аҳоли бундан мамнун, албатта.

10.JPG

Тошкент вилоятида аҳолини табиий газ билан таъминлашдаги мавжуд муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳнинг Зангиота ва Янгийўл туманларида бўлган ўрганишларида иштирок этар эканман негадир ўзим туғилиб ўсган қишлоқдаги ўша сув тақсимотидаги масалалар ҳаёлимга келди.

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов раҳбарлик қилаётган ишчи гуруҳ ўрганишларида соҳага алоқадор мутасаддилар, ҳудуддаги газ таъминоти идоралари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

20.JPG

Ишчи гуруҳ дастлаб, “ Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Тошкент магистрал газ қувурлар бошқармаси “Жанубий-ғарбий” газ тақсимот станцияси бўлди.

– Ўрганишни мана шундай Тошкент шаҳри ва вилоятига газ тақсимлаб берадиган станциядан тортиб, маҳаллалардаги иссиқхоналар ҳамда ишлаб чиқариш субъектларидаги газга белгиланган тартибда уланганлик ҳолатларини таҳлил қилишдан бошладик, – дейди Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов. – Ўрганиш жараёнида аҳоли учун мўлжалланган газ қувурларига бошқа мақсадларда, ёки ўғринча уланган ҳолатлар аниқланса, бу вазиятни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилади. Газдан белгиланган тартибда фойдаланишни йўлга қўйсак, бу борадаги масалалар секин аста ҳал бўлаверади. Биз биринчи галда аҳолининг бу борадаги эҳтиёжини ўйлашимиз керак.

39.JPG

Аҳолини сифатли табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш, айниқса, куз-қиш мавсумида узлуксиз етказиб бериш, газдан яширинча фойдаланишнинг олдини олиш каби масалаларда муаммолар мавжуд. Шу билан бирга, тизимда фойдаланиб келинаётган эски технологиялар ортиқча газ исрофи ва сарф-харажатни келтириб чиқараётгани ҳам сир эмас. Ишчи гуруҳнинг аҳоли билан учрашувларида мана шулар, хусусан исрофгарчиликка йўл қўймаслик масалалари ҳақида ҳам фикрлар билдирилаётир.

Тизимдаги кўп ҳолатлар соҳага истиқболли инновацион технологияларни жорий этишни этишни тақозо қилмоқда. Шу мақсадда мутахассисларимиз дунёнинг кўплаб давлатлари тажрибаси ва етакчи фирмалари технологияларини ўрганмоқда.

44.JPG

Маълумотларга кўра, мамлакатимиздаги баъзи ҳудудларда газ транспорти тизимида диспетчерлик бошқарув ва маълумотлар йиғимининг автоматлаштирилиши бўйича амалга оширилаётган SCADA дастури мазкур тизимда маълумотларни реал вақтда қабул қилиш, қайта ишлаш, технологик процессларни мантиқий бошқариш, магистрал қувурлардаги авария ҳолатлари бўйича ўз вақтида хабардор бўлиш имконини беради.

Бу дастур доирасида Қибрай тумани Усмон Юсупов маҳалласида эски, паст босимли 5 та ГРП ўрнига замонавий газ тақсимлаш пункти ўрнатилди. Қайд этилишича, газ тақсимоти тизимининг автоматлаштирилиши хонадонлардаги табиий газ босими билан боғлиқ муаммоларга барҳам бермоқда.

Хусусан, эндиликда аҳолига етказиб берилаётган табиий газ босими оширилди. Мазкур тизимнинг автоматлаштирилиши шунингдек, маҳаллага берилаётган табиий газ босими, ҳарорати тўғрисида марказлашган диспетчерлик хизматига онлайн маълумот узатиш имконини яратиб, ортиқча газ исрофи, ўғрилик, ўз вақтида тўлов, айниқса, газ билан боғлиқ турли бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга замин яратади.

48.JPG

Ишчи гуруҳ ўрганишларининг таҳлили, ўрганиш жараёнида туғилган саволларга батафсил жавоб олиш, аниқланган камчиликларни тезкор бартараф этиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов, вилоят ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар мутасаддилари, Зангиота ва Янгийўл туманлари сектор раҳбарлари иштирок этган йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Ишчи гуруҳнинг Тошкент вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белгиланган талабга риоя қилмаслик ортиқча муаммоларни келтириб чиқаради