Жорий йилнинг 8 июль куни, кундуз соат 10:27 да Бахмал тумани “Новқа” қишлоғида асфальт йўлда ҳаракатланиб кетаётган юк автотранспорти устига ортилган пресланган сомонларнинг электр ўтказгич ток симларига тегиши оқибатида ёнғин содир бўлган.

Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизматининг хабар беришича, ёнғин – Бахмал туман “Узунбулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи, 1991 йилдан туғилган фуқаро Д.Асиловга тегишли бўлган, давлат рақам белгиси 25 V812 EA “ЗИЛ-130” русумли юк машинасига босилган пресланган сомон белгиланган баландликка риоя қилинмаганлиги ва ҳайдовчининг Новка қишлоғидаги йўл устидан ўтган электр ток симларининг баландлигига эътибор бермаганлиги оқибатида содир этилган.

Ёнғин натижасида автотраспорт воситаси ҳамда унга юкланган 250 дона пресланган сомон ёниб кетган. Хабарда, ёнғин туфайли ҳалок бўлганлар, жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.  

Ҳодиса жойига 2 та ўт ўчириш бригадаси 8 июль куни соат 10:39 да етиб борган ва 10:41 да ўраб олиниб, соат 10:55да батамом ўчирилган.

Ўт ўчириш мутахассисларининг хулосасига кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига сабаб, автотраспорт воситасига юкланган пресланган сомоннинг белгиланган меъёрдан баланд ҳолатда босилганлиги ва натижада электр ўтказгич симларига тегиши оқибатида юзага келганлиги маълум қилинган.

Воқеа жойига Бахмал туман фавқулодда вазиятлар бошлиғининг ўринбосари лейтенант А.Қиличов етиб борган. Ёнғинга 2 та ЁҚЭ жалб этилган . Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 10 километрни ташкил этиб, ўт ўчириш бригадаси ҳодиса жойига 12 дақиқада етиб борган ва тилсиз ёв 16 дақиқада бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида келтирилган зарар миқдори ва сабаблари фавқулодда вазиятлар мутахассислари томонидан ўрганилмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Белгиланган меъёрни бузиш – ёнғинга олиб келди