Халқаро олимпия қўмитаси эшкак эшиш бўйича “Токио-2020” Олимпия ўйинлари кумуш медал совриндори Анна Пракатеннинг “Париж-2024” ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишини тасдиқлади.
Айтиш лозим, беларуслик Анна Пракатень Ўзбекистон терма жамоаси сафига 2023 йилнинг апрель ойида келиб қўшилганди. У Хитойда ўтган Осиё ўйинларида мамлакатимиз спортчиси сифатида олтин медални қўлга киритганди.
Анна Минскда туғилган ва 2016 йилгача Беларусь терма жамоаси сафида, кейин Россия терма жамоасида фаолият кўрсатган. “Токио-2020” Олимпия ўйинларида у яккалик баҳсларида кумуш медални қўлга киритган. Париждаги мусобақада ҳам Анна Ўзбекистон сафида яккалик дастурида чиқиш қилади.
Т.Рўзиев, ЎзА