Беларусь давлат университети ректори Андрей Король бошчилигидаги делегация 5 апрель куни Тошкент давлат шарқшунослик университетига ташриф буюрди. Делегация билан университетлар ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида иккала университет ўртасида талабалар интеграцияси, хусусан, БДУ ёшларининг университет технопаркларида амалга ошираётган стартап лойиҳалари бўйича тажриба алмашиш, ёш олимлар кенгашлари ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда илмий ютуқларни алмашиш юзасидан фикр алмашилди. Шу билан бирга, ТДШУ талабаларининг 1-2 ойлик амалиётини БДУ таркибий бўлинмалари, хусусан, университет технопарклари ва корхоналарида ташкил этишга келишиб олинди.

Европа Иттифоқининг Erasmus+ лойиҳаларида университетлар томонидан шарқшунослик соҳасида кредит мобиллиги (ICM) ва олий таълим соҳасида салоҳиятни ривожлантириш дастурларини биргаликда амалга ошириш қўллаб-қувватланди.

Университетлар илмий журналлари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш, синхрон таржима ва жаҳон журналистикаси мутахассисликлари бўйича қўшма таълим дастурларини жорий этиш истиқболларини ўрганиш, олий таълим даргоҳлари ҳузуридаги Конфуций институтлари ҳамкорлигини ривожлантириш каби масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

ТДШУда яқинда жорий этилган халқаро рейтинглар билан ишлаш бўлими масъул ходимларининг БДУда шу йўналишда тажриба алмашиш мақсадида Минскда қисқа муддатли стажировка ўташи белгиланди. Беларусь давлат университети мазкур йўналишда катта тажрибага эга бўлиб, QS жаҳон университетлари рейтингида 317-ўринни эгаллайди.

Эслатиб ўтамиз, ТДШУ ва БДУ ўртасида ҳамкорлик 2019 йилда ўрнатилган. Мазкур олий таълим муассасаси билан бакалавриатда 1+2+1 схемаси бўйича қўшма таълим дастури жорий этилган бўлиб, талабалар 2-босқичда Минскда таълим олмоқда. Тошкент давлат шарқшунослик университети Беларусь давлат университети билан қўшма таълим дастурини йўлга қўйган Ўзбекистоннинг илк олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Ташриф чоғи делегация аъзолари ТДШУ талабалари билан бирга сумалак тайёрлаш жараёнида қатнашди.

Бундан аввал, қўшма таълим дастури бўйича таҳсил олаётган талабалар Беларусь давлат университетида Наврўз байрамини нишонлаган эди. Тадбирда БДУ профессор-ўқитувчи ва талабалари Наврўз тарихи, ўзбек халқининг ушбу байрам билан боғлиқ урф-одатлари, миллий либослари ва таомлари билан танишганди.

Элёр Маҳмудов,

ТДШУ халқаро ҳамкорлик бўйича проректори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Беларусь давлат университети билан янги лойиҳалар муҳокама қилинди