Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳридаги “Butheeb International Endurance Village” клубида от спортининг конкур йўналишида “CS13*” халқаро турнир ўтказилди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов муваффақиятли иштирок этди. Чавандозимиз дастлаб, “SANTOS HIPPICA” лақабли оти билан турнирнинг 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Бекзод Гран-при даражасидаги мазкур мусобақанинг 145 см йўналишда эса “MATTS V.G.” тулпори билан бронза медалига эга чиқди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, мусобақада терма жамоамиз таркибида Баҳромжон Ғозиев, Абдураҳмон Абдуллаев ва Бекзод Қурбонов қатнашди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА