Бекзод Қурбонов жаҳон кубогида “Matts VG” лақабли тулпорида қатнашади
Америка Қўшма Штатларининг Техас штатида от спортининг тўсиқлардан сакраш (конкур) йўналиши бўйича жаҳон кубоги финали старт олади ва 12 апрель кунига қадар давом этади.
Мазкур нуфузли турнирда дунёнинг 19 давлатидан 36 нафар чавандоз ғолиблик даъвосида баҳсларга киришади. Қувонарлиси, конкур йўналишининг энг кучли спортчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов ҳам ўрин олган. Дарвоқе, финал баҳсларида дунёнинг энг машҳур чавандозларидан бири швейцариялик Стив Герда узоқ танаффусдан сўнг яна қатнашади.

Маълумот учун, Форт-Уорт шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон кубогида чавандозимиз “Matts VG” лақабли тулпорида беллашувларда иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА