Юртимизда ҳар йили куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини кенг кўламда ташкил этиш давлат сиёсатидаги устувор йўналишлардан бирига айланган.

Бу жараёнда айниқса, электр таъминотида узлуксизлик ва хавфсизликни таъминлаш аҳоли турмуш даражаси учун муҳим аҳамиятга эга. 

Шу маънода, Бектемир туманида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жадал суръатларда олиб борилиб, электр тармоқлари, трансформатор пунктлари ва инфратузилмалар босқичма-босқич янгиланмоқда.

Бу ҳақда Бектемир тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари Баҳодир Маҳамаджонов қуйидагиларни маълум қилди.

—Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 мартдаги қарори ҳамда 2025 йил 22 сентябрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 598-сонли қарори доирасида паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманда умумий 24,176 км электр тармоқлари реконструкция қилинди, шунингдек, 3 та трансформатор пункти замонавий, юқори қувватли ускуналарга алмаштирилди.

Жумладан, "Миришкор", "Иқбол", "Зилола", "Роҳат", "Абай", "Ҳ.Байкаро", "Мусаффо", "Забардаст" ва "Мажнунтол" МФЙларда 10 кВ ва 0,4 кВ эски симлар янгиланиб, замонавий симлар билан алмаштирилди. Тармоқларда яна 3 та трансформатор пункти янги 630/10 кВАли ва 400/10 кВАли замонавий трансформаторларга алмаштирилди. Электр устунларини янгилаш доирасида 30 дан зиёд темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Шунингдек, 2025–2026 йиллар мобайнида юқори кучланишли тармоқларни модернизация қилиш ва қўшимча 10 та ГКТП ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, бу ишлар “Мажнунтол”, “Бектемир”, “Устозлар”, “Нурафшон”, “Соҳил”, “Олтинтопган” ва “Нурли йўл” маҳаллаларини қамраб олади.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида туманда электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш, қувват ўтказувчанлигини ошириш ҳамда йўқотишларни камайтириш имкони яратилади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бектемир туманида электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари давом этмоқда