Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланади
Қонунчилик палатасида депутатлар Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевни соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, маъқуллаш бўйича қарор қабул қилди.
Беҳзод Мусаев 2020 йилнинг май ойида бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаган.
Маълумот учун, 2020 йилнинг ноябрь ойида соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Абдуҳаким Ҳожибоев Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ССВ раҳбари лавозими учун тасдиқланганди.
ЎзА