Транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тартибига ўзгариш киритилди
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 19 сентябрдаги 597-сон қарори билан республикага олиб кирилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини баҳолаш тизими такомиллаштирилди.

Қарорга кўра:
• М ва N тоифадаги янги транспорт воситаларини экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби бекор қилинди;
• Бундай транспорт воситалари энди 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарор билан тасдиқланган умумий техник регламент талаблари асосида баҳоланади ҳамда транспорт воситасининг турини маъқуллаш ва мувофиқлик сертификатларида акс эттирилади;
• Электродвигател билан жиҳозланган ғилдиракли транспорт воситалари ҳам алоҳида экологик тоифа талабларига мувофиқ баҳоланмайди.
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров зиммасига юклатилди.
М.Эшмирзаева, ЎзА