Байрам кунлари метро поездларининг ҳаракат жадвали ўзгаради
“Тошкент метрополитени” ДУК томонидан маълум қилинишича, байрам кунлари фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида метро поездлари ҳаракат тартибига ўзгартиришлар киритилади.
Жумладан, 2026 йил 27 май куни метрополитен поездлари ҳаракати тонгги соат 04:00 дан бошлаб йўлга қўйилди.
Шунингдек, қўшимча дам олиш кунларида ҳам махсус ҳаракат жадваллари амал қилади:
27–28 май кунлари метро поездлари шанба кунги жадвал асосида ҳаракатланади.
29–30–31 май саналарида эса поездлар якшанба кунги жадвал бўйича қатнайди.
Ушбу чора-тадбирлар байрам кунлари йўловчиларнинг манзилига қулай ва ўз вақтида етиб боришини таъминлашга хизмат қилади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА