Россия Федерациясининг Владивосток шаҳри Приморье ўлкасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган "Губернатор кубоги" мусобақасида ҳамюртларимиз 4 та медалга сазовор бўлди.
Россия, Белорусь, Тожикистон, Хитой ва Филиппин давлатларининг вакиллари иштирок этган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқди.

Шиддатли мусобақалар давомида маҳоратли байдаркачиларимиз Рустам Холмаматов, Азиз Ҳасанов, Фарруҳ Рустамов, Азиз Жалолов, Ярослав Словогородский миллий терма жамоамизнинг муваффақиятига муносиб улуш қўшди.
Т.Рўзиев, ЎзА