Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов бошчилигидаги делегация Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” Олий судлари раисларининг биринчи йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон Олий судлари раислари ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Олий халқ суди раиси бошчилигидаги делегациялар қатнашди. 

Тадбир давомида томонлар трансчегаравий тижорат низоларини ҳал этишнинг кенг қамровли механизмлари, терроризм, гиёҳвандлик, коррупция ва кибержиноятчиликка қарши курашишда ҳуқуқни қўллаш ва трансмиллий суд ҳамкорлигига эътибор қаратди. 

“Яшил” ва пастуглеродли ривожланиш учун экологик ресурсларнинг суд ҳимоясини кучайтириш ҳамда одил судлов адолатлилиги ва самарадорлигини оширишга кўмаклашиш учун ахборот технологияларини ривожлантириш борасидаги масалалар муҳокама қилинди. 

Анжуман якунида ҳар томонлама соҳавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни қамраб олган “Марказий Осиё – Хитой” Олий судлари раислари йиғилишининг баёноти имзоланди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Бахтиёр Исломов Хитой Халқ Республикаси Олий халқ суди раиси Чжань Цзюнь билан учрашди. 

Икки мамлакат Олий судлари ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган мулоқот давомида тарафлар суд-ҳуқуқ соҳасида самарали ҳамкорлик учун мавжуд салоҳият ва имкониятлар яратилганини қайд этди. 

Одил судловни амалга ошириш ҳамда суд тизимини такомиллаштириш борасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахтиёр Исломов “Марказий Осиё – Хитой” Олий судлари раисларининг йиғилишида иштирок этди 