Шу йилнинг ўзида ёшларимиз нуфузли халқаро фан олимпиадаларида 2 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритди.

–Биз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида кимёдан иккинчи, математика ва иқтисодиётда учинчи, АТ ва география бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган ўғил-қизларимиз тимсолида бўлғуси Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синоларни кўрамиз.

Сафлари тобора кенгайиб бораётган бундай интилувчан, истеъдодли ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг олтин авлоди, ғуруримиз тимсолидир. 

Бугунги унутилмас дамларда мен бутун Ўзбекистон ёшларига қарата айтмоқчиман.

Азиз фарзандларим, доимо ёдда тутинг: бахт – интилганники, ғалаба – курашганники. Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади.

Ҳамиша олдинга қараб интилинг, баҳодир ўғлонларим, оқила қизларим!

Сизларнинг эзгу ишларингизда Ватан, халқ, Президент барчангизга ҳамиша таянч ва суянч бўлади,– деди Президент.

“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бахт – интилганники, ғалаба – курашганники. Келажакни мардлар, тарихни ғолиблар яратади