
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан Сурхондарё вилоятида ташкил этилган “Баркамол авлод болалари” фестивали 5 минг 120 дан зиёд ёшни ўз атрофида қамраб олди.
Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мактабдан ташқари таълим соҳасидаги билимини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган фестиваль доирасидаги қатор танлов ва мусобақаларда ёшлар “Маданият ва санъат”, “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт” каби 7 йўналишда имкониятини синовдан ўтказди.
[gallery-22608]
Танлов ва мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар муносиб тақдирланди.
Шу куни республика бўйлаб йил давомида ўтказиладиган “Баркамол авлод болалари” фестивалининг 2-мавсумига Термиз шаҳрида старт берилиб, фестиваль эстафетаси Тошкент вилоятига топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА