ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари, вилоят, шаҳар, туман “Баркамол авлод” болалар мактаблари директорлари, журналист ва блогерлар иштирокида вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабига пресс-тур ҳамда матбуот анжумани ташкил этилди.
Дастлаб иштирокчилар тўгарак аъзолари томонидан тайёрланган кўргазмалар билан танишди. Сўнг соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги истиқболли лойиҳалар юзасидан маълумот берилди. Журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олди.
[gallery-19358]
Жараёнда мазкур мактабда яратилган шароитлар кўздан кечирилди.
Таъкидлаш керак, бугунги кунда вилоятда мавжуд “Баркамол авлод” болалар мактабларида 7 йўналишда жами 937 та тўгарак фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, уларга 29 мингдан зиёд ўқувчи қамраб олинган.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА