Буюк мутафаккир бобокалонимиз Алишер Навоийнинг адабий, илмий-маърифий мероси боқий, барҳаёт, бебаҳо экани билан ниҳоятда қадрли.

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Тошкент амалий фанлар университети билан ҳамкорликда шоир бобомиз таваллудининг 584 йиллигига бағишланган адабий анжуман ташкил этилди.   

Мазкур тадбирга навоийшунос олимлар, ўқитувчилар, талаба-ёшлар, маънавият тарғиботчилари таклиф этилди.   

Анжуманда навоийшунос олим, филология фанлари доктори Султонмурод Олимов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Исажон Султон, таниқли шоир, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Рустам Мусурмон ва бошқалар мамлакатимизда буюк аллома боболаримизнинг бой меросини ўрганиш, бу соҳада хорижий университетлар, музейлар, кутубхоналарда сақланаётган қўлёзмаларни аниқлаш бўйича катта ҳажмдаги ишлар олиб борилаётгани, айниқса, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пойтахтимизда барпо этилган ва ҳозирда экспозицияси янада тўкисроқ шакллантирилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази яққол мисол эканини эътироф этдилар.     

Айтиш керакки, миллий адабиётимизда ҳам улуғ мутафаккир Навоий ижоди, унинг шахсияти, шоир яшаган давр ҳақида ҳикоя қилувчи бадиий асарлар ёш авлодда бобомиз асарларига бўлган қизиқишнинг тобора ортишида алоҳида аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда  Алишер Навоий асарларининг муттасил тарзда нашр этилиши улуғ бобомиз кўнглини халқимизга янада яқинлаштиришга, бу қадрли меросни  миллий маънавиятимизнинг ҳаётбахш  манбаи ва таркибий қисмига айлантиришга хизмат қилмоқда.   

Анжуманда Алишер Навоий асарларининг бетакрор бадиияти, жозибаси, тарбиявий аҳамияти хусусида атрофлича сўз юритилди.   

Шоир ижодидан намуналар ўқилди. Ёшлар иштирокида театрлаштирилган саҳна кўринишлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.   

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барҳаёт, бебаҳо, бетакрор мерос