Барча мактаблар халқаро баҳолаш дастурлари билан тўлиқ қамраб олинади
Юртимиздаги техникумларда халқаро таълим стандартлари жорий этилади.
Уларда ёшларни юқори даромадли касбларга ўқитиш йўлга қўйилиб, қамров 1 миллионга етказилади.
– Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонда касб эгалламаган бирорта йигит-қиз қолмайди, – деди Президентимиз.
Келгусида камида 10 та университетни ТОП мингталикка киритиш катта марра сифатида белгиланди.
ЎзА