Марказий банк маълумотларига кўра, 1 август ҳолатига банкларнинг кредит портфели 500,6 триллион сўмни ташкил қилган.

Июль ойида умумий кредит портфели 6,7 триллион сўмга, йил бошидан бери эса 29,2 триллион сўмга кўпайди (йиллик ўсиш даражаси 6,2 фоизни ташкил қилмоқда).  

Кредит портфелининг ошиши давлат банкларида 2,8 триллион сўмни, бошқа банкларда 3,9 триллион сўмни ташкил қилган.  

Портфелда муаммоли кредитлар қолдиғи улуши 20,8 триллион сўмни ёки 4,2 фоизни ташкил қилмоқда. Июнь ойидаги камайишдан сўнг, июль ойида муаммоли кредитлар қолдиғи 820 миллиард сўмга кўпайган.  

Муаммоли кредитларнинг ортиши асосан Ипотекабанк (652 млрд сўм) ва Ўзмиллийбанк (545 млрд сўм) ҳиссасига тўғри келган.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банкларнинг кредит портфели 500,6 триллион сўмни ташкил қилди