Унга йиғилганлар банк фаолиятида омонатлар ва омонатчилар билан ишлаш йўналишида эришилаётган натижалар, жорий қилинаётган янги хизматлар ва истиқболдаги режалар билан таништирилди.

Ўтган йилда “Қишлоқ қурилиш банк”нинг узоқ муддатли омонатлар ҳажми йил бошига нисбатан 270 фоизга ортди. Бу ҳақида банкнинг “Банк омонатлари – қўшимча даромад манбаи” мавзусидаги матбуот анжуманида алоҳида қайд этилди. Унга йиғилганлар банк фаолиятида омонатлар ва омонатчилар билан ишлаш йўналишида эришилаётган натижалар, жорий қилинаётган янги хизматлар ва истиқболдаги режалар билан таништирилди.

– Банкимиз аҳолининг бўш турган маблағларидан янада самарали фойдаланишини қўллаб-қувватлаш учун омонатларга доир хизматларни мунтазам такомиллаштирмоқда, – дейди “Қишлоқ қурилиш банк” бошқаруви раис ўринбосари Фарҳод Ғофуров. – Аҳолининг бўш пул маблағларини банкдаги омонатларга жалб қилиш борасидаги ҳаракатлар самарасида 2019 йил якунида омонатчилар сони 110 минг 844 тага етди. Бу йил бошига нисбатан 12 минг нафарга кўп демакдир. Омонатлардаги маблағларнинг қолдиғи йил бошидаги 545,0 миллиард сўмдан йил якунида 645,0 миллиард сўмга етди.

2.jpg

Матбуот анжуманида мижозларга яратилаётган қулайликлар ва татбиқ қилинаётган замонавий хизматлар ҳақида ҳам маълумот берилди. 

“Қишлоқ қурилиш банк” жисмоний шахсларнинг вақтини тежаш ва омонатчилар билан масофавий муносабатларни ривожлантириш мақсадида “Depozit banking”мобил дастурини амалиётга татбиқ этган. Мазкур дастур банк омонатчилари – жисмоний шахсларнинг ўз депозит ҳисобрақамларидаги маблағлари доирасида нақдсиз амалиётларни мижозларнинг банк муассасаларига келмасдан шахсий мобиль телефонлари орқали бажариш ва ўз омонатлари бўйича маълумот олиш имконини беради. Эътиборлиси, мазкур операцияларни амалга оширишда “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун талаблари асосида ишончли хавфсизлик билан кафолатланади.

photo5274242521666530507 (2).jpg

Шу билан бирга, банкда фуқароларнинг омонатларини ҳимоялашни янада кучайтириш, омонатлар билан боғлиқ операцияларни мижозларнинг иштирокисиз амалга оширилмаслигини қатъий назоратга олиш мақсадида, шахснинг бармоқ излари намунасидан фойдаланиш “Биометрик идентификациялаш” тизими ҳам амалга киритилган.

“Биометрик идентификациялаш” бугунги кунда энг ишончли усуллардан бири ҳисобланиб, қатор афзалликларга эга. Хусусан, омонат ҳисоб варақларидаги маблағлар билан боғлиқ барча операцияларни омонат эгаси бўлган мижознинг бевосита иштирокисиз амалга ошириш имкони бўлмайди, омонат маблағларига нисбатан банк ходимларининг дахлсизлиги таъминланади.

7.jpg

Тадбирда 2020 йил давомида кўзда тутилаётган режалар ҳақида ҳам ахборот берилди. Жумладан, жорий йилда омонат дафтарчалари ўрнида банк депозит картасини жорий қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу эса омонатга маблағ қабул қилиш билан боғлиқ хизмат кўрсатиш вақтини икки бараварга қисқартиришда қўл келади. Шунингдек, “Янги мақсад”, “Мақсад сари” ва “Ипотекага бошланғич бадал” омонат турлари жорий қилиниши кўзда тутилмоқда.

Қайд этиш керакки, ҳозирда банк 42 филиали, 33 минибанк, 11 та банк хизматлари кўрсатиш маркази, 201 та шохобчаси орқали 946 мингдан зиёд мижозга хизмат кўрсатмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Банк омонат дафтарчалари ўрнида банк депозит картаси жорий этилади