Бангладеш талабалари норозилиги мамлакатдаги ҳукмрон “Авами лигаси” партиясига таҳдид ва амалдаги ҳукуматни ағдаришга уриниш сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳақда партия бош котиби Обайдул Квадер баёнот берди.

– Бу бизнинг мавжудлигимиз учун таҳдид, – деди у партия етакчилари ва фаоллари билан учрашувда. – Айни ҳолатга қарши курашишимиз керак. Намойиш мухолиф кучлар томонидан ташкил этилган. Улар сайланган ҳукуматни ағдармоқчи. Болалар ва ўсмирлардан фойдаланилаётгани рақиблар ҳокимиятни қўлга олишга нақадар астойдил ҳаракат қилаётганини кўрсатади. Нима учун оддий талабалар қурол билан кўчага чиқиб, зўравонлик қилади? Ҳаракат раҳбарлиги, шубҳасиз, ёвуз кучлар қўлига ўтди. Бундай вазиятда жим тура олмаймиз.

Сиёсатчининг бу сўзларини Бангладешдаги “Prothom Alo” ахборот портали иқтибос қилиб келтирган.

Талабалар норозилиги ой бошида Олий суд Бангладешнинг 1971 йилги Мустақиллик урушида қатнашган озодлик курашчилари қариндошлари учун 30 фоиз иш квотаси тикланиши бўйича қарор чиқаргандан кейин авж олди. Қарор ижроси бир ойга тўхтатилганига қарамай, намойиш давом этди. 14 июль оқшомида ёшлар янги куч билан кўтарилди ва душанба куни ҳам ҳаракатни давом эттиришди. 350 га яқин қурбон берилгани ҳақида маълумот бор. Сешанба кунги намойишда олти киши, жумладан уч нафар талаба ҳалок бўлган.

Бангладешдаги барча давлат ва хусусий олий ўқув юртлари чоршанба кунидан номаълум муддатга ёпилди. Хавфсизлик нуқтаи назаридан талабалар зудлик билан университет кампусларини тарк этиши талаб қилинган. Ўрта мактаблар ва коллежлар иши ҳам тўхтаган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бангладеш етакчи партияси: Талабалар намойиши – ҳукуматни ағдаришга уриниш!