Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

– Жорий йилда бандлик дастури доирасида 457 мингта доимий янги иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган. Тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаб, янги иш ўринларини 1,5-2 баравар ошириш мумкин.Бунинг учун барча ташкилий ва молиявий масалалар ҳал қилиб берилган, – деди давлатимиз раҳбари.

Хизмат кўрсатиш лойиҳаларини жадаллаштириб, учинчи чоракда 75 мингта, йил якунига қадар яна 100 мингта, жами 175 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш белгиланган.

Бунда, халқаро ва вилоятлараро магистраль йўллар ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиб, 50 мингта, шаҳар ва туман марказларида махсус кўчалар, ҳар бир туман маркази ва маҳаллада хизматлари ташкил этиб, камида 100 мингта иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокимлари ва тижорат банклари билан бирга, саноатда қўшимча лойиҳалар ҳисобига, қолган 7 ойда 175 мингта доимий янги иш ўрини яратишга масъул ва жавобгар бўлади.

Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилинади.

– Бунинг учун, жорий йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилади. Шу орқали, камида 400 минг кишини банд қилиш имкони мавжуд.

Мисол учун, Қумқўрғон туманида 8 минг гектар ғалла майдонининг 10 фоизи ёки 800 гектари эҳтиёжманд аҳолига камида 20 сотихдан ажратилса, жами 4 минг нафар ишсиз банд бўлади. Пахта ҳосилидан кейин ушбу мақсадлар учун яна 100 минг гектар ер учун ажратилади.

Бунда, ҳар бир туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва кластерлар пахта ва ғалла майдонидан қанчасини қисқартириб, ишсиз аҳолига берилишини ўзлари аниқлаши керак.

– Вилоят, туман ҳокимлари одамларга ер бериш масаласини яхши тушуниб олса, ишсизлик, камбағаллик йўқолади. Бунинг учун ерни ҳақиқий эгаларига бериш керак,– деди Президент. – Ер бердик бўлди демасдан, ундан қандай фойдаланилаётганини доимий кузатиш, томорқа ер эгаларига ёрдам бериш лозим.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бандлик дастури доирасида 457 мингта доимий янги иш ўрни яратилади