Президент ташрифидан сўнг...

Мамлакатимизда кўплаб йўналишлар қатори балиқчилик соҳасини ривожлантириш, аҳолининг бу борадаги билим ва тажрибаларини оширишга қаратилган ишлар кенгаймоқда. Ислоҳотлар замирида эса соҳалар ривожи билан бирга, фуқаролар бандлигини таъминлаш кўзда тутилган. Айни мақсадларда Наманган вилоятининг Норин туманида икки гектардан зиёд ҳудудда гулмоҳи етиштиришга мўлжалланган “Фишвел Норин” корхонаси  ташкил этилди. 

Президентимиз Наманган вилоятига ташрифи давомида мазкур корхона фаолиятини кўздан кечириб, халқимиз дастурхонини янада файзли этувчи бундай маҳсулотларни етиштиришда халқаро тажрибалар, ёшларни соҳага жалб этиш масалаларига эътибор қаратди.

– “Фишвел Норин” корхонаси лойиҳа қиймати 3 миллион доллар. Икки гектардан зиёд ҳудудда 76 та инновацион ҳавза ташкил этилган, – дея фикр билдиради “Ўзбекбалиқсаноат“ уюшмаси раиси ўринбосари Мақсуд Остонов. – Ҳозирги кунда шундан 40 таси ишга туширилган бўлиб, супер интенсив усулда гулмоҳи балиғи етиштирилмоқда. Корхонада йилига 2 минг тонна тансиқ гўшт етиштирилиб, 5 миллион долларлик экспорт қилиш мўлжалланган. 

Муҳим томони, корхона маҳаллий аҳолини балиқ етиштиришга ўргатяпти. Хўжақўрғонча маҳалласидаги 25 та хонадон кластер билан кооперация қилиб, ҳар бири йилига 150 миллион сўмгача даромад кўряпти. Буни янада кенгайтириб, Норин ва Учқўрғон туманларидаги 100 та оилани балиқчиликка жалб этиш режалаштирилган. Жумладан, 2 минг тонна гулмоҳидан 500 тоннаси хонадонларда етиштирилади. Натижада 300 дан зиёд киши иш билан таъминланади. Балиқчилик ривожлангани яна бир йўналишни вужудга келтирди – корхона ёнида замонавий ресторан ҳам барпо этилди. Унда балиқдан турли хил таомлар тайёрланиб, меҳмонларга таклиф этилади. Бу туризм ва бошқа хизматлар кенгайишига ҳам ҳисса қўшяпти. 

Дарҳақиқат, мазкур балиқчилик хўжалиги тўлиқ ишга туширилиши натижасида 300 дан зиёд янги иш ўрни яратилиб, йилига 2 минг тонна хонбалиқ етиштирилади, бу эса 40 миллион долларлик экспорт қилиш имконини беради. Шундан 1 ярим минг тоннасини янги ташкил этилган хўжалик етиштирадиган бўлса, аҳолини соҳага жалб этиш эвазига 500 тоннаси хонадонларда етиштирилади.

– Маҳаллий усулга кўра, кўп ҳолларда балиқ маҳсулоти оддий қовуриш орқали истеъмол қилинади. Корхонада гулмоҳи балиғи етиштириш билан бирга, замонавий ресторан ҳам ташкил этилган, – дейди “Ўзбекбалиқсаноат“ уюшмаси раиси ўринбосари Мақсуд Остонов. – Ресторанда балиқ маҳсулотларини қовуриш билан бирга, турли усулларда тайёрлаб, дастурхонга тортилади. Бу эса аҳолининг истеъмол маданиятига ҳисса қўшади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/7Ys-FCpYmjY" title="Baliqchilik rivoji va sohada aholi tajribasini oshirishga ko‘maklashilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқчилик ривожи ва соҳада аҳоли тажрибасини оширишга кўмаклашилмоқда (+видео)