Балиқчиликка ихтисослашган учта йирик завод ишга туширилади
Саудия Арабистонининг “Al Hidaya Global Company LID”Al Hidaya Global Company LID”” компанияси ишбилармонлари Сирдарё вилоятида бўлиб, балиқ етиштириш, маҳсулотни экспорт қилиш истиқболлари билан танишди.
Саудия Арабистонининг “Al Hidaya Global Company LID”Al Hidaya Global Company LID”” компанияси ишбилармонлари Сирдарё вилоятида бўлиб, балиқ етиштириш, маҳсулотни экспорт қилиш истиқболлари билан танишди.Жаҳондаги йирик балиқчилик комплексларидан бири бўлган мазкур компания балиқ тухуми, чавоғи, сифатли балиқ етиштириш ва уни экспортга йўналтириш билан шуғулланади.
Вилоят ҳокимлигида Солиҳ Салим Бахвани бошчилигида ушбу мамлакатдан келган ишбилармонларнинг юртимиздаги соҳа вакиллари, тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтди.
Ҳамкорлик келишувига кўра, яқин истиқболда инвесторлар томонидан 300 миллион долларлик сармоя киритилиши ҳисобига Сирдарё ва Жиззах вилоятларида балиқчиликка ихтисослашган 3 та йирик завод ишга туширилади.
Қизил балиқни кўпайтириш ва сотишга йўналтирилган балиқчилик кластери ташкил этилиб, 1000 дан зиёд иш ўрни яратилади.