Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси баёнига мувофиқ, 2025-2026 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларида вакант қолган ўринларга қўшимча қабул амалга оширилади.

Унга кўра, 2025 йилги кириш имтиҳонларида 56,7 балл ва ундан юқори натижа кўрсатган, бироқ талабаликка тавсия этилмаган, шу жумладан рўйхатдан ўтишнинг иккинчи босқичида олий таълим ташкилоти ва бакалавриат таълим йўналишларини танламаган абитуриентларга қуйидаги имкониятлар яратилади:

– Давлат олий таълим ташкилотларида қолган вакант бакалавриат таълим йўналишларига танловда иштирок этиш учун 2025 йил 25 сентябрдан 3 октябрга қадар (шу куни ҳам) my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади;

– Рўйхатдан ўтган абитуриентлар тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда вакант ўринларга базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади;

– Рўйхатдан ўтиш жараёнида фанлар мажмуаси мос бўлган бакалавриат йўналишини танлаш имконияти берилади;

– Танлов натижалари бўйича қайдномалар 2025 йил 8 октябрга қадар чоп этилиб, тегишли олий таълим ташкилотларига талабаликка қабул қилиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун етказилади.

Умумий қабул параметрларида вакант ўринлар, қолган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича маълумотлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Қўшимча қабул таълим олиш истагида бўлган, бироқ асосий қабулда омади келмаган абитуриентлар учун иккинчи имкониятдир. Шунингдек, давлат томонидан яратилаётган бу шароитлар ёшларга таълим олиш, ўз йўлини топиш ва келажакка ишонч билан қараш имконини беради.

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бакалавриат таълим йўналишлари вакант ўринларига қўшимча қабул амалга оширилади