Баҳслар қизғин давом этмоқда
Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида шахмат бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.
Чемпионатнинг блиц, рапид ва стандарт йўналишлари бўйича ўйинларида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда республикамизнинг барча вилоятлари жамоалари таркибида 840 нафар ёш шахматчи олтита ёш тоифаларида иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.

– Айни кунда мусобақалар қизғин паллада, – дейди Андижон вилояти шахмат федерацияси раҳбари Мавжудахон Каримова. – Ҳар бир йўналиш, ҳар бир ёш тоифаси бўйича беллашувлар қизғин ва муросасиз баҳслар остида ўтмоқда. Ёш шахматчилар ҳар бир партияда ўзларининг маҳорати, мантиқий фикрлаши ҳамда ғалабага бўлган интилишини намоён этмоқда.


Чемпионатда ғолиб бўлган ёш шахматчилар Осиё чемпионатида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритади.
Беллашувлар 30 апрель куни якунланади.
Ф.Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари.