Пойтахтимиздаги Миллий кино саройида давлатимиз раҳбари ғояси ва ташаббуси асосида суратга олинган “Баҳодир Ялангтўш” бадиий фильмининг Тошкент шаҳридаги премьераси бўлиб ўтди.

Кинотақдимот тадбирига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъуллари, турли вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари, кино санъати ихлосмандлари, ушбу картинанинг ижодкорлари, кенг жамоатчилик вакиллари ташриф буюрди.  

Айтиш жоизки, томошабинлар мазкур фильмнинг суратга олинаётгани ҳақида хабардор эди. Яқиндагина эса янги тарихий картинанинг катта премьераси Самарқанд шаҳрида муваффақият билан ўтказилди. Ушбу фильмни 16 май куни давлатимиз раҳбарига таништирилган “Тирик тарих” туркум ижодий лойиҳаларнинг узвий ва дастлабки босқичларидан дейиш мумкин.  

Юрт ҳурлиги, озодлиги йўлида умрини бахшида этган халқ қаҳрамонларини билиш, уларнинг шарафли ҳаёт йўли, жасоратидан бохабарлик миллий ўзликни, тарихий ҳақиқатни теран англашда, оқни қорадан фарқлай олишда, биз кимларнинг авлоди эканимизни  ҳис этишда катта аҳамият касб этади. Давлатимиз раҳбари ижодкор зиёлилар билан учрашув чоғида халқ қаҳрамонлари, буюк аждодларимиз, такрорланмас қўҳна тарихимизнинг шонли, бироқ унутилган саҳифалари ҳақида китоблар, саҳна ва экран асарлари яратиш ҳақида доимо куйиниб сўзлайди. Айтиш жоизки, Кинематография агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, “Эзгуфильм” студиясида тасвирга олинган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий фильми бу борадаги муҳим амалий ишларнинг натижасидир.  

Фильмда Амир Баҳодир Ялангтўшнинг ўз юртининг озодлиги, ҳурлиги учун жонини аямаган жасур саркарда, давлатчилигимиз тарихидаги йирик арбоб, илм-фан, маданият ва санъат, аҳли ҳунар ҳомийси, одил, халқпарвар шахс, дунёни ўзига мафтун этган Регистон майдонидаги Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг бунёдкори экани ёрқин ва таъсирчан тарзда очиб берилгани билан аҳамиятли. Картина Самарқанднинг ўтмиши, ўз даврининг тарихий муҳити ҳақида ҳам батафсил маълумотлар беради.  

Ушбу бадиий картинани кўрган ҳар бир томошабин мамлакатнинг тинчлиги, осойишталиги, хавфсизлигига таҳдид солишда ташқи душманлардан кўра  ички адоват, ўзаро хусумат ва  фитналар анча кучли ва қудратли эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилади.  

Фильмни яратишда замонавий кинематографиянинг энг илғор ютуқ ва янгиликларидан унумли фойдаланилгани, бу жиҳатлар қирғинбарот жанг майдонларида, Самарқанднинг тарихий қиёфасини очиб беришда, бозор ва ҳунармандчилик марказлари, сарой ҳаётидаги кўринишларда, оммавий  саҳналарда ва барча бошқа мураккаб съёмка жараёнларидаги лавҳаларда  яққол акс этгани экран асарининг энг катта ютуқларидан биридир.  

–  Ҳар бир ижодкор ўз фильмининг тўлиқ премьерасигача жуда қаттиқ ҳаяжонланади, – деди “Баҳодир Ялангтўш” тарахий-бадиий фильмининг ижодкорларидан бири Жасур Аҳмедов. – Тарихий фильмлар яратиш йўлидаги эътибори ва қўллаб-қувватлови учун Президентимиздан ғоят миннатдормиз. Фильм уч йил давомида суратга олинган бўлса, биз бу эътиборни ҳар лаҳзада ҳис этиб турдик. Бу эса янада катта масъулият билан ишлашга ундади.  

Дарҳақиқат, картина шундай ишланганки, уни мухлислар бир лаҳза бўлса-да беэътибор, бефарқ томоша қила олмайди. Воқеалар жараёнида  томошабин фильмнинг бош қаҳрамони билан бирга изтироб чекади, қайғуга ботади, унинг зафар қозонишига хайрихоҳ бўлади. Юртнинг таҳдид ва хатарлардан холи экани, ҳурлиги, озодлиги, маъмур, тинч ва фаровонлиги энг улуғ неъмат эканига, бу бебаҳо бойликни асраш шу табаррук Ватаннинг ҳар бир фарзандининг чинакам бурчи эканини яна бир бор дилдан англайди.  

Мазкур фильм сценарий муаллифи – Ҳасан Тошхўжаев ҳамда Жаҳонгир Аҳмедов, продюсер Зафар Йўлдошев, постановкачи режиссёр – Жаҳонгир Аҳмедов. Баҳодир Ялангтўш ролини Ҳабибулла Низомов ижро этган. Фильмдаги асосий ролларни шунингдек, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Матёқуб Матчонов, Бойир Холмирзаев, Шаҳризода Дилмурод қизи ва бошқа актёрлар ижро этган. Картинада Қозоғистон ва Қирғизистон актёрлари ҳам қатнашгани  эътиборли.  

Премьера жараёнида залдаги кўпчилик томошабинларга бўш жой қолмагани сабабли тик турганича фильмни томоша қилди. Янги тарихий-бадиий фильм тақдимоти юксак савияда, баланд руҳда ўтди.  

Назокат Усмонова,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Баҳодир Ялангтўш” – тарихий қаҳрамонларнинг бетакрор талқини