Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси ва мамлакатимиз Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббуси асосида Абу Даби савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда БАА ишбилармон доира вакиллари иштирокида “Бизнес алоқалар: Ўзбекистон ва Абу Даби” форуми ташкил этилди.

Тадбирда вазирлик томонидан 2030 йилга қадар Давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури тақдим этилди. Жумладан, вилоятлардаги электр, газ, ичимлик ва оқова суви тизимини модернизация қилиш ҳамда бошқарувга бериш, гидроэлектр станциялари барпо этиш, кўп тармоқли шифохона ва мактаблар қуриш тендерларида иштирок этиш бўйича тақдимот ўтказилди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Хусусийлаштириш – бизнес учун янги йўналиш ва имконият” мавзусидаги тақдимот орқали инвесторларни давлат иштирокидаги йирик корхоналар, тижорат банкларидаги давлат улушини сотиш жараёни билан таништирди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ўзбекистонда сармоявий муҳитни яхшилаш, солиқ юкини камайтириш, божхона тўловини енгиллаштириш ва инвесторлар ҳуқуқини қонун билан ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотларнинг амалий жиҳатларини кўрсатиб берди.

Тадбирда иштирок этган 70 дан ортиқ бизнес субъекти вакиллари учун тақдимотлардан сўнг алоҳида G2B учрашувлари ташкил этилди. БААнинг 10 дан ортиқ йирик бизнес тузилмалари, жумладан “Watania International Holding”, “Confity capital partners”, “Emirates NBD” компаниялари юртимиздаги хусусийлаштириш жараёнига қизиқиш билдириб, келгуси тендерларда иштирок этиш истагини билдиришди. Бу борада дастлабки келишувларга эришилди.

Шунингдек, энергетика, чиқиндини қайта ишлаш, таълим, коммунал хўжалик, ичимлик суви таъминоти, соғлиқни сақлаш ва аэропортларни бошқариш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида “М-42”, “Burjeel Holding”, “Super Quality Trading”, “Etihad WE”, “Plenary Group”, “Envirol Group” каби компаниялар иштироки бўйича шартномалар тузилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БААнинг яна бир қатор йирик компаниялари Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда