Aзизова Aдиба Қосим қизининг қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Оч тусли бўз тупроқлари шароитида ерёнғоқ етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш (Қашқадарё вилояти мисолида)” мавзусида
Aзизова Aдиба Қосим қизининг “Оч тусли бўз тупроқлари шароитида ерёнғоқ етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш (Қашқадарё вилояти мисолида)” мавзусидаги 06.01.08 – Ўсимликшунослик ихтисослиги бўйича қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертация ҳимояси Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 25 май соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 111218, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2-уй.
Тел.: (+71) 260-48-00; факс: (71) 260–38–60
e–mail: tuag_info@edu.uz