Туркияда ўтказилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида унутилмас ғалаба. -50 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Азиза Ёқубова катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтариладиган илк боксчи қизимиз сифатида тарихда қолади.

Азиза ҳозиргина якунига етган чорак финал баҳсида италиялик Жиордана Соррентинони мағлубията учратиб, ярим финалга йўл олди. Маълумки, боксда ушбу босқичга етиб келган спортчилар камида бронза медалини нақд қилиб қўяди. Бу эса Ёқубова мусобақада шоҳсупага кўтарилишини англатади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ушбу тарихий ғалаба билан бокс федерацияси, спортчиларимиз ва мураббийлар штабини самимий табриклаб, мусобақада иштирок этаётган бошқа вакилларимизга ҳам улкан зафарлар тилайди, – дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.

Азиза Ёқубовадан эса кейинги жангларда финал йўлланмаси қатори олтин медаль кутиб қоламиз. Олға, Ўзбекистон!

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Азиза Ёқубова бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида медаль олган биринчи ўзбек қизи бўлади!