Қирғинбарот уруш йилларида одамлар очликдан, муҳтожликдан эзилиб, ҳамма нарсасини сотиб, очликдан силласи қуриган болаларига бир бурда нон олиб берганлигини кўп эшитганмиз. Ўшандай оғир йилларда ҳам одамлар бор-будини сотса ҳам, ҳеч ким боласини сотмаган.

Бугунги кунга келиб эса асримизнинг жиддий муаммосига айланган одам савдосига қарши кураш халқаро, минтақавий муаммога айланмоқда.

Бу борадаги жиноятлар сони ортганлигини, улар ичида она ўз фарзандини сотаётганлиги, ўз қилмишларини бу аёллар изоҳлашга келганда:

 «Шунга мажбур бўлганман...» деган ҳақсиз иқрорлар, ўтмас баҳоналар билан ўзларини оқлашишга ҳаракат қилишади. Ажабо, онани ўз дилбандини сотишга нима мажбур қилиши мумкин?

Шундай қовус ичидаги «оналардан» бири Ш.Э. 2020 йилда туғилган вояга етмаган фарзандини фуқаролар Б.Х ва Г.Рга 10 200 АҚШ долларига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган ва бу «она»га нисбатан суд ҳукми билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлан.

Энди бу «она» ўз фарзандига оналик қила оладими? Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 06.12.2021 йил кунги ҳал қилув қарори билан Гулистон туман прокурорининг даъвоси қаноатлантирилиб, фуқаро Ш.Э. оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ва ундан фарзанди вояга етгунга қадар алимент ундириш белгиланган.

Она учун фарзандини зебу зарга, молу дунёга алмаштирадиган бирорта асос, бирорта сабаб, бирорта баҳона йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас!

Оналар жар ёқасида ҳам, ўлим тўшагида ҳам сўнгги нафасигача болам деб яшайди.

Онани йўқчилик эмас, тўқчилик, бағритошлик, шафқатсизлик, ўз тинчини ўйлаш, «енгил» ҳаёт, ношукурлик, нонкўрлик, энг ачинарлиси, Ватанга хиёнат Аллоҳ берган улуғ неъматни сотишга мажбур қилиши мумкин.

М.Умарова, Фуқаролик ишлари бўйича

Риштон туманлараро суди судьяси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ажабо, нима онани ўз дилбандини сотишга мажбур қилиши мумкин?