Айрим ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Бунинг сабаби нима?
Таъмирлаш ишлари сабаб, мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, айни пайтда “Талимаржон иссиқлик электр станцияси”(ИЭС)нинг электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган қурилмасида носозлик туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишлари сабаб, мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилмоқда.
Иссиқлик таъминотидаги носозлик бартараф этилгач, жойларда электр энергияси билан таъминлаш яхшиланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.