2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.
Мазкур дастурга кўра, 2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олинади.
2022 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1-4-синф ўқувчилари бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади.
2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади.
ЎзА