Бухоро вилояти 2-сектор биносида ёшларнинг таклиф-ташаббусларини қўллаб-қувватлашга хизмат қиладиган вилоят прокуратураси, Бухоро давлат университети ва Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси иштирокида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мақсад, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни соғлом турмуш тарзи талаблари асосида соғлом ва баркамол этиб вояга етишларига кўмаклашишдан иборат. Шунингдек, секторлар фаолиятини такомиллаштириш, ёшлар ва ёш оилаларга психологик хизмат кўрсатиш, улар орасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишдир.  

Меморандум имзолаш маросими вилоят прокурорининг ёшлар билан самимий ва дўстона мулоқоти билан давом этди. Илм, фан ва инновацион лойиҳаларни ҳаётга кенгроқ татбиқ этиш бўйича ёшлар томонидан билдирилган таклифлар қўллаб-қувватланди.

Ҳудудларга Бухоро давлат университетидан ўқитувчилар, ёш волонтерлар ва 2-сектор штаби котиблари бириктирилди. Масъуллар томонидан жойига чиққан ҳолда “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тарзда ҳудудлардаги 2-секторлар ҳудудида яшовчи хотин-қизлар ва ички ишлар органларида профилактик рўйхатга олинган болалар, уларнинг ота-оналари, оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга психологик, маънавий-маърифий ва ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.  

[gallery-1558]

Амалиётда илк маротаба жойларда ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва бошқа муаммоларга дуч келаётган болалар, шу жумладан, қиз болалар, уларнинг ота-онаси ёки оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларга “YASHIRMANG” телеграм бот канали орқали (виртуал) мулоқот ўтказилади. Тегишли психологик маслаҳат ва кўмак берилиши жорий қилинади.  

Тадбир давомида соҳа мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар вояга етмаганларга ижтимоий хизмат кўрсатиш марказида бўлди. У ерда яратилган шароитлар билан танишиб, вояга етмаганлар билан суҳбатлар ўтказилди.  

Вилоят прокуратураси томонидан марказ кутубхонасига 300 турдаги адабиётлар тақдим этилди.  

Зариф Комилов, Тоҳир Истатов(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар, ёшлар ва ёш оилаларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш мақсадида ҳaмкорлик меморaндуми имзолaнди