Бугун, 24 февраль куни пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “Париж-2024” Олимпия ўйинларининг сўнгги саралаш босқичи дастлабки ўйинини Австралия терма жамоасига қарши ўтказади.

Кеча аёллар футболи бўйича Париж Олимпиадаси якуний саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон — Австралия ўйини олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Осиё футбол конфедерацияси вакиллари ва ташкилий қўмита аъзолари қатнашган учрашувда мутахассислар жамоаларга айрим масалалар юзасидан тушунтириш ва кўрсатмалар бериб ўтишди.

Япониялик мураббий Мидори Хонда бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Австралияга қарши кечадиган ўйинда кўк рангли либосда ҳаракатланади.  

Австралия эса ҳаворанг либосда майдонга тушади. Ўйин бугун соат 14:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур “дуэлнинг” жавоб ўйини 28 февраль куни Австралиянинг Мельбурн шаҳрида ташкил этилади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аёллар футболи: Ўзбекистон-Австралия жамоалари «Париж-2024» йўлида курашга киришмоқда