Олмалиқ шаҳрида аёллар ўртасида ЎзПФЛ Лига Кубогининг 5 ва 7-ўринлар учун баҳслари давом этмоқда. Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси сабабсиз мусобақага етиб келмаганлиги учун учта жамоа иштирок этяпти.

Кеча Термизнинг "Сурхон" жамоаси майдон эгалари АГМК-2 жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, имкониятларини яхшилаб олганди. Бугун тур ўйинлари давом этди. Майдонда "Сурхон" ва "Бухоро" жамоалари ўзаро куч синашишди. Термизликлар сафида тўрт ўйинчининг кутилмаганда бетоб бўлиб қолиши майдонга камчилик бўлиб тушишларига сабаб бўлди. Учрашувнинг 73-дақиқасида бухороликлар жарима майдонлари ичида ўйин қоидасини бузишди. Пенальти. Бундай имкониятни Дилафруз Тошпўлатова қўлдан чиқармади. Шу тариқа захира ўйинчисиз, ўн нафар футболчи билан ҳаракат қилган термизликлар ғалаба қозонган ҳолда муддатидан олдин бешинчи ўринни қўлга киритди. 

photo5357229102370761739.jpg

Эртага бўлиб ўтадиган "Бухоро" ва АГМК-2 жамоалари учрашуви олтинчи ўрин эгасини аниқлаб беради. 

Мусобақа ғолиблиги учун кечадиган асосий баҳслар эса 14 ноябрь куни старт олади. Унда "Навбаҳор" (Наманган), "Андижанка" (Андижон), "Динамо" (Самарқанд) ҳамда "Шўртан" (Ғузор) жамоалари кураш олиб боришади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АЁЛЛАР ФУТБОЛИ: “Сурхон”да тўрт киши бетоб бўлди, майдонда ўн киши ўйнади ва ғалаба қозонди
Спорт
17:08 / 12:11:2019