Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати ҳамда жамиятнинг ҳудудий филиаллари матбуот котиблари иштирокида медиа-семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир жамиятнинг ахборот сиёсати самарадорлигини ошириш, аҳолига ўз вақтида ва аниқ маълумот етказишда матбуот котиблари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида уюштирилди. 

Семинарнинг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мутахассислари томонидан матбуот котиблари фаолиятининг асосий йўналишлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш, инқирозли вазиятларда самарали коммуникация юритиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича назарий ва амалий билимлар берилди. 

Иккинчи босқичда иштирокчилар расмий веб-сайтлар билан ишлаш, ахборотни тарқатишда замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, ижтимоий тармоқларда фаолият юритиш каби мавзуларда амалий машғулотларда қатнашдилар. Шунингдек, маълумот тарқатишда йўл қўйиладиган хато ва камчиликларни таҳлил қилиш, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Жуманиёзованинг қайд этишича, ташкилот фаолиятини кенг жамоатчиликка етказишда матбуот котибларининг алоҳида ўрни бор.  

–Ташкил этилган ушбу семинар медиа кўникмаларни оширишда муҳим ҳисобланади. Биз ушбу тадбирда нафақат ўз билим ва тажрибамиз билан бўлишамиз, балки ўзаро яқин мулоқот қиламиз ва биргаликда муаммоларга ечим излаймиз. Бу эса бизга истеъмолчилар эҳтиёжини ўрганишда қўл келади. Умуман олганда, медиа саводхонлик ахборот ва хабарларни тайёрлашда энг муҳим талабдир, – деди Д. Жуманиёзова. 

Тадбир доирасида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиш, кейслар устида ишлаш, келгусидаги ҳамкорлик режалари бўйича фикр билдириш имконига эга бўлдилар. 

Семинарнинг ижтимоий-маданий қисми ҳам қизғин ўтди. Бирлашган касаба уюшма қўмитаси билан ҳамкорликда спорт мусобақалари, интеллектуал ўйинлар ва соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилди. Бу эса жамоа ўртасида дўстона муҳитни янада мустаҳкамлашда аҳамиятлидир. 

Тадбир якунида таъкидланганидек, мазкур семинар матбуот котиблари учун нафақат янги билим ва кўникмалар, балки илҳом ва инновацион ғоялар манбаи бўлди.

Н. Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот сиёсатида самарали коммуникация – асосий мезон