Хабар берганимиздек, шу кунларда пойтахтимизда “ICT Week Uzbekistan – 2023" ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ва ҳафталик доирасида форум бўлиб ўтмоқда.

“ICT Week Uzbekistan – 2023” ҳафталигини ташкил этишдан асосий мақсад хорижий ҳамда маҳаллий компаниялар билан тажриба алмашиш, замонавий технологиялар ва инновацияларнинг сўнгги ютуқларини намойиш этишдир.  

Форумнинг биринчи куни Стартап саммити ташкил этилди. Унда меҳмонлар Ўзбекистон стартап экотизими, минтақадаги энг яхши стартаплар, инвесторлар ва инновацион компаниялар билан таништирилди.  

Форумнинг расмий очилиш маросимида бир нечта тақдимотлар ҳам ўтказилди.  

[gallery-14235]

– Ҳафталик доирасида Қирғизистон, Қозоғистон, Франция, Корея, Эстония ва бошқа давлатлардан мутахассислар иштирок этмоқда, – дейди Рақамли технологиялар вазирлигининг давлат органларини рақамлаштириш бўлими бошлиғи Дилшод Мирзаев. – Тадбир давомида маҳаллий компаниялар хорижлик ҳамкорлари билан меморандумлар тузишга эришмоқда. Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтингида бу йил 18 поғонага юқорилаб, 69-ўринни эгаллади. Яқинда қабул қилинган Ўзбекистон стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан олдимизга бир қатор мақсадларни белгилаб олдик. 2030 йилга қадар Ўзбекистонни IT соҳасида кучли 30 таликка киритиш, IT экспортини 5 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган. Бу йил экспорт ҳажми 300 миллион долларга етказилади.  

Шунингдек, юртимизда ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган университетларнинг талаба ҳамда ўқитувчилари ҳам ўз кўргазмалари билан иштирок этди.  

– "Sambhram" университетида ишлайман, – дейди ҳиндистонлик профессор Данашри Кэй Жэй. – Университетимиз IT технологияларига ихтисослашган. Талабалар ўз соҳасини жуда яхши ўзлаштиряпти.  

Бу каби форумлар стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни IT соҳасига қизиқтириш ҳамда йўналтириш, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш учун муҳим қадам бўлади.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/ZQ9pq-wrmIo" title="Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигидан репортаж" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Н.Раҳмонова, А.Содиқов, Д.Эрназаров(видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигидан репортаж (+видео)