Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор А.Т.дан ундирувчи “Капиталбанк” АТБ фойдасига 66 млн. 55 минг сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Сергели туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Эргашев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Spark” русумли автотранспорт воситаси электрон онлайн аукционга қўйилди.
Шунингдек, моддий зарарни ўз вақтида тўламаган қарздорнинг автотранспорт воситаси хатланди.
Бюро иш юритувидаги ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришишдан аввал қарздорга 15 кунгача бўлган ихтиёрий муддат берилади. Ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий муддатда бажармаган қарздорга нисбатан мажбурий ижро чоралари кўрилади. Шундай чоралардан бири қарздорнинг мол-мулкини хатлашдир.
Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлими иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ижро варақасига асосан қарздор Д.П.дан ундирувчи У.Х. фойдасига 50 млн. 597 минг сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида бир неча маротаба огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздорликни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги сабабли қарздорга тегишли “Spark” русумли автотранспорт воситаси давлат ижрочиси З.Жахонгиров томонидан тегишли тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган холда ҳозирда реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
ЎзА