Автоспортчиларимиз Осиё-Тинч океани чемпионатида 2-ўринни эгаллади
Таиландда автоспортнинг турли йўналишлари бўйича ўтган “Asia Pacific Motorsport Championship 2026” мусобақасининг картинг слалом баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин, 2 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Мамлакатимиз вакилларидан Алихан Бахранов, Арсений Глова 1 тадан, Самина Аҳмаджонова 2 та йўналишда олтин медални қўлга киритди. Анвар Маҳмудов ва Камолиддин Нажмиддинов ўз йўналишларида кумуш медалларга эга чиқди.

Осиё-Тинч океани минтақаси автоспорт чемпионати саналган мазкур мусобақада 6 та медални қўлга киритган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари 24 та давлат орасида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўриндан жой олди.
Т.Рўзиев,
ЎзА