Автоспортчилар Ўзбекистон чемпионатида баҳслашди
Пойтахтимиз Тошкентда автомабил спортининг бир қатор йўналишлари бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 4-босқич мусобақалари бўлиб ўтди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан маҳоратли авто спортчилар иштирок этган чемпионатнинг картинг-слалом йўналишидаги шиддатли баҳсларда трассага чиқиб, тезлик, аниқлик ва картингни ишончли бошқариш маҳоратини намойиш этганлар совринли ўринларни банд этди.
Хусусан, ўсмирлар ўртасида Анвар Маҳмудов ғолиблик шоҳсупасига кўтарилган бўлса, Арсений Глова ва Искандар Абдумажитов совриндор бўлди.
Чемпионатнинг катталар ўртасидаги пойгаларда Камолиддин Нажмиддинов, Михаил Кутузов, Николай Гирда картинг бўйича Ўзбекистон чемпионатининг совринли ўринларига эга чиқди.
Ўзбекистон чемпионати 4-босқичидаги автослалом мусобақаларида эркаклар ва аёллар ўртасида Дилшод Юсупов ва Самина Аҳмаджонова олтин медалларга сазовор бўлди. Алим Аҳмаджонов, Сардор Тошхожаев, Сабина Юсупова ва Оксана Глова совринли ўринларни қўлга киритди.
Т.Рўзиев, ЎзА